


Суюқликли босим ўлчаш асбоблари
Mahsulot tavsifi
Суюқликли босим ўлчаш асбоблари устунининг гидростатик босими билан мувозанатлаш принципи ташқари суюқлик устунининг гидростатик босими билан мувозанатлашишига асосланган. Асбоблар турли иш суюқликлари, кўпинча симоб, трансформатор мойи, сув ва спирт билан тўлдирилади. Асбобларда туташ идишлар принципи қўлланади. Уларда иш суюқлиги сатҳлари улар устидаги босим тенг бўлганда мос тушади, босим тенг бўлмаганда эса, суюқлик сатҳи шундай холатни эгаллайдики, бир идишдаги ортиқча босим бошқа идишдаги суюқликнинг ортиқча устунининг гидростатик босим билан мувозанатлаштирилади. Кўпгина суюқликли манометрлар иш суюқлигининг кўринадиган сатҳига эга. Ўша сатҳ бўйича кўрсатишларни бевосита ёзиб олиш мумкин. Шундай суюқликли асбоблар гуруҳи борки, уларда иш суюқлигининг сатҳи бевосита кўриниб турмайди. Сатҳнинг ўзгариши қалқовичнинг силжишига ёки бошқа қурилма таснифларининг ўзгаришига олиб келади. Бу таснифлар ё рақамли қурилмалар ёрдамида ўлчанаётган катталикнинг бевосита кўрсатишини, ёки унинг қийматини ўзгартириш ва масофага узатишни таъминлайди.
Teglar
Суюқликли босим ўлчаш асбоблари

Muallif
Vohidjon Arslonov
Tasdiqlangan sotuvchi