








Юмшоқ дори шакллари
Mahsulot tavsifi
Малҳамлар — Unguentum, яъни суртма дорилар асосан сиртга ишлатиладиган юмшоқдори шаклларидир. Малҳамлар 2 турда бўлади: официнал ва магистрал. Магистрал малҳамлар шифокор кўрсатмаси билан дорихонарда тайёрланади, официнал малҳамлар эса фармацевтика заводларида ишлаб чиқарилади. Малҳамлар таркибига дори моддаларидан ташқари, ёпишқоқлик хусусиятини берадиган асослар киради. Асослар сифатида вазелин, ланолин, чўчқа ёғи ва бошқалар ишлатилади. Малҳамлар суртиладиган ва шикастланган жойнинг катта-кичиклигига қараб 20—100 г, кўзга суртиладиган малҳамлар 5—10 г дан ёзиб берилади. Агар малҳам таркиби битта моддадан иборат бўлса – оддий, бир неча моддалардан иборат бўлса - мураккаб малҳам дейилади. Малҳамлар рецептда кенгайтирилган ва қисқартирилган ҳолларда ёзилади: Рецептни кенгайтирилган ҳолда ёзишда малҳам таркибидаги ҳамма дори мод
Teglar
Юмшоқ дори шакллари
Muallif
Najot Ta'lim
Tasdiqlangan sotuvchi