

ОНКОЭПИДЕМИОЛОГИЯ
Mahsulot tavsifi
Саноат корхоналари кўп бўлган шаҳарларда атмосфера ҳавоси ифлосланиши юқори бўлиб у ерда яшовчилар орасида ўпка раки юқори бўлади.Атмосферани ифлослантирувчи канцероген моддаларга полициклик ароматик углеводородлар,асбест ва айрим металлар киради. Ҳавони ифлосланишини кўрсатувчи индикатор сифатида 3,4-бензпирен қўлланилиб,у жуда юқори канцероген активликка эгадир. Ионловчи нурланишлар уларнинг тури ва таъсир механизмидан қатъий назар ҳужайра генетик аппаратига шикастловчи таъсири орқали канцероген эффектга эга бўлади. Қуёш инсоляциясининг тери меланомаси ва бошқа хавфли ўсмалари келиб чиқишидаги роли сузсиз исботланган. ДНК сақловчи вирусларнинг гепатоцеллюляр рак,лимфоманинг айрим турлари,бачадон бўйни раки,вульва ва олат ракини келтириб чиқаришдаги,РНК-сақловчи вирусларнинг Т-ҳужайрали ракни келтириб чиқаришдаги аҳамияти ҳам ўрганилган. Шистосомозни сийдик қопи ракини,описторхозни ўт қопи ракини келтириб чиқаришдаги роли ўрганилган бўлиб,канцерогенез механизми бу паразитларни ҳаёт фаолиятида нитрозаминларнинг канцероген эффекти кўпайиши билан боғлиқ бўлади. Энг кенг тарқалган канцероген эффекти исботланган фактор бўлиб тамаки маҳсулотларини чекиш ҳисобланади. Чекиш билан алкогол истемеол қилишда уларнинг канцероген самараси синергизми аниқланган. Паст ижтимоий-иқтисодий статус билан оғиз бўшлиғи, қизилўнгач, ҳиқилдоқ,жигар ва сийдиқ қопи ўсмаларини, Юқори ижтимоий-иқтисодий статус билан сут бези,бачадон танаси раки ва меланома ўртасида боғлиқлик мавжуд.
Teglar
ОНКОЭПИДЕМИОЛОГИЯ

Muallif
ISLOMBEK TIM
Tasdiqlangan sotuvchi